UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0

06 апр 15:27
Янгиликлар

Шахмат, Фотогалерея

Георгий Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий шахмат турнири ўтказилмоқда + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  Шахмат
Кеча пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий XVI халқаро шахмат турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросимида юртимизда шахматни ривожлантириш, унинг оммавийлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар натижасида иқтидорли шахматчилар сафи йилдан йилга ортиб бораётгани таъкидланди.   

Айтиш лозимки, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Георгий Агзамов халқаро турнири нафақат мамлакатимизда, балки дунё миқёсида маҳоратли «ақл гимнастикаси» соҳиблари етишиб чиқишига хизмат қилмоқда.  

Бу галги турнир дунёнинг ўндан зиёд мамлакатидан 250 нафарга яқин шахматчиларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. 10 турдан иборат анъанавий халқаро турнир баҳслари 12 апрелга қадар давом этади.  

Тадбирдан суратларни томоша қилинг. 

Фото: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг