UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Рамазон Темиров: "Дуо қилиб туринглар!" + ФОТО 0 20:24"Вазни 102 кг". Дана Уайт Хабибнинг UFC`га қайтиши эҳтимоли ҳақида 0 19:53Ҳакамликдаги инқироз ва ечим: бизга “тийиб туриш” механизми керак! 0 19:27Махачев — Йен Гэрри жанги статистикаси: зарбалар ва аниқлик фоизи, Мачадо 11 та кўпроқ зарба йўллабди 0 18:54Махачев Гэрри билан жангнинг бешинчи раунди олдидан Хабиб унга нима деганини ошкор қилди 0 18:26Бу қизиқ! Дана Уайт бугун Ислам Махачевнинг мағлубиятини кутган экан 0 18:00Судзукининг ПСЖга трансфери барбод бўлиши сабаби маълум 0 17:28Махачев навбатдаги чемпионлик ҳимояси учун рақиб ва муддатни маълум қилди 0 16:49ММА ҳамжамиятининг Ислам Махачев - Йен Гэрри жангига муносабати 0 16:22Магнус Карлсен чемпион бўлган EWC 2026 турнирида Нодирбек нечанчи ўринни эгаллади ва қанча мукофот пулини қўлга киритди? 0 15:55"Ал Ҳилол" навбатдаги ТОП трансфер бўйича келишувга эришди 0 15:21UFC 330 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Ислам рўйхатда борми? 0 14:52Ислам Махачев битта кўрсаткич бўйича Хабиб Нурмагомедовга етиб олди 0 14:15Тахмина Икромова халқа, қизларимиз эса гуруҳ машқининг финалида иштирок этади 0 13:47Ўйин вақтида ҳушидан кетган Мусиаланинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди 0

18 май 12:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гейбл Стивсоннинг UFC`даги дебют рақиби маълум бўлди

Апрель ойида дунёнинг энг кучли лигаси билан шартнома имзолаган эркин кураш бўйича Олимпия чемпиони Гейбл Стивсонга ниҳоят рақиб берилди.

У 11 июль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 329 турнирида ташкилотда дебют қилади. Америкалик 25 ёшли Гейбл 29 ёшли ҳамюрти Элиша Эллисонга қарши октагонга чиқади. Оғир вазндагилар ўртасидаги жангни шахсан лига раҳбари Дана Уайт расман эълон қилди.

Гейбл Стивсон ўтган йили аралаш яккакурашларда дебют қилган ва у ерда учта ғалабага эришиб, биринчи раунддаёқ барча рақибларини техник нокаутга учратганди. Стивсон яна бир ғалабасини DBX лигасида гибрид қоидалар бўйича жангда қўлга киритди, у ерда рақибини 15 сониядаёқ мағлуб этди.

Элиша Эллисон эса ўтган йилнинг сентябрь ойида ташкилотдаги дебютини муваффақиятсиз ўтказганди. Ўшанда у биринчи раунддаёқ Брандо Перичичга нокаут билан ютқазиб қўйган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг