UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

08 окт 14:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ғиёсов билан эҳтимолий тўқнашуви айтилган Мэнни Пакьяо навбатдаги жанги санасини эълон қилди

Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, 46 ёшли Мэнни Пакьяо ҳали бери чарм қўлқопларини михга илмоқчи эмас.

Филиппинлик бокс афсонаси 24 январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган проф бокс оқшомида рингга қайтишини ошкор этди ва тез орада рақибининг исм-шарифини эълон қилишга ваъда берди.

"Барча мухлисларимга салом. 24 январь куни Лас-Вегасда рингга қайтишимни мамнуният билан маълум қиламан. Бу ажойиб ва ўзига хос шоу бўлади. Яқин кунларда рақибим ҳақида янгилик бўлади", - деди декабрда 47 ёшга тўладиган Пакьяо ижтимоий тармоқдаги видеосида.

Эслатиб ўтамиз, Пэкмен 4 йиллик танаффусдан сўнг шу йилнинг ёзида профессионал рингга қайтганди. У 19 июль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Марио Барриосга қарши жангда ҳакамлар қарорига кўра дуранг натижа қайд этган эди. Ҳакамларнинг бу қарори Пакьяога ҳам, томошабинларга ҳам ёқмаганди.

Мэнни аввалига Барриос билан иккинчи жангни хоҳлаётганини айтганди, аммо кейинроқ бошқа рақиб излашга киришди. Айни пайтда у январь ойида ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Роландо Ромерога қарши жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда, деб ёзади ESPN.

Дарвоқе, бир неча кун олдин ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов бўлажак жанги ҳақида гапириб, январь ойида айнан Паьяо - Ромеро жанги ғолибига қарши рингга чиқишини маълум қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг