UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0

08 фев 13:50
Янгиликлар

Енгил атлетика

Ғолиб учун 30 миллион сўм. Пойтахтимизда Халқаро марафон ўтказилади

Тошкентда яна бир маротаба халқаро марафон ташкил этилади.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Енгил атлетика федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ташқи ишлар ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агантлиги, Енгил атлетика республика олий спорт маҳорат мактаби кўмагида 22-март куни “I Тошкент Халқаро марафони” бўлиб ўтади.

Марафонни ўтказишдан мақсад юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғуллантириш, халқаро дўстона спорт алоқалари ва туризмни ривожлантириш, кучли марафончиларни аниқлаб олиш, пойтахтнинг оммавий спорт тадбирларини ўтказиш имкониятларини кенгайтириш, яқин ва узоқ хорижий давлатлардан спортчи ҳамда сайёҳларни жалб этишдан иборатдир.

Мусобақалар қуйидаги масофaларда ўтказилади:

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги марафон - 42 км 195 м

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ярим марафон - 21,097.5 м

Эркаклар ва аёллар ўртасида пойга - 3 км

Эркаклар ва аёллар ўртасида пойга - 1,5 км

Старт-финиш нуқтаси “Бешёғоч” майдончасидаги “Бешёғоч” ва “Афросиёб” чорраҳаси (мўлжал - “Ҳумо Арена” муз саройи)да жойлашган. 


Марафон ва ярим марафон иштирокчиларининг тўпланиш вақти 6:40 да, марафонга эса 7:00 да старт берилади.

1,5 км пойгачилар тўпланиш вақти 7:05да, бошланиш вақти 7:10да.

3 км пойгачилари майдончага 7:25гача келсалар, 7:30да пойгага старт берилади.

Ҳар бир иштирокчи битта масофада қатнашиши мумкин. Марафон ва ярим марафон иштирокчилари 18 ёш ва ундан катта эркаклар ва аёллар (2002-йилда ва ундан аввал туғилганлар) ўртасида бўлса, 3 ва 1,5 км пойгаларда қатнашувчилар ёши чекланмаган. “I Тошкент Халқаро марафони”да иштирок этишни хоҳловчилар 10 февраладан 15 мартгача www.uzmarathon.uz сайтида рўйҳатдан ўтишлари талаб этилади. Марафонда қатнашиш учун йўлланма - “Иштирокчилар пакети”ни олиш учун сиз шахсий қабул маркази (Тошкент ш, И.Каримов кўчаси 98а, Енгил атлетика федерацияси. Тел: 71 2411381, 71 2411364) га 19-20-21-март кунлари 10:00дан 20:00гача ташриф буюриб шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишингиз керак.

Хўш сиз бу марафонда қатнашиб нимага эришасиз?

Мукофот пуллари;

Марафон:                           Ярим марафон: 

1-ўрин - 30 млн сўм          1-ўрин - 12 млн сўм 

2-ўрин - 20 млн сўм          2-ўрин - 10 млн сўм

3-ўрин - 10 млн сўм          3-ўрин - 8 млн сўм

4-ўрин - 8 млн сўм            4-ўрин - 7 млн сўм

5-ўрин - 7 млн сўм            5-ўрин - 6 млн сўм

6-ўрин - 6 млн сўм            6-ўрин - 5 млн сўм

7-ўрин - 5 млн сўм            7-ўрин - 4 млн сўм    

8-ўрин - 4 млн сўм            8-ўрин - 3 млн сўм.


3 км.га пойга:                   1,5 км.га пойга:

1-ўрин - 3 млн сўм           1-ўрин - 3 млн сўм

2-ўрин - 2 млн сўм           2-ўрин - 2 млн сўм

3-ўрин - 1 млн сўм.          3-ўрин - 1 млн сўм.

Марҳамат, иштирок этинг, жисмоний имкониятларингиз чегарасини аниқлаб олинг ва совринли ўринларга эга бўлинг. Агар финишга ҳаммадан охири бўлиб етиб келганингизда ҳам сиз ютқазмайсиз! Саломатлигингиз учун мускулларингизни бир кун кўпроқ ҳаракатлантирган бўласиз, холос!

Қайд этиш лозимки, ўтган йили пойтахтимизда халқаро ярим марафон муваффақиятли ташкил этилганди. Бу йил эса катта марафон ташкил этиш мақсад қилинган. 

uzathletics.uz сайти асосида САРВИНОЗ РАХМОНҚУЛОВА тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
09 фев 00:47:53
SPRINTERshashist
Халол утадими ё узиникини финиш олдига куйиб юборадими
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг