UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0 13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0

17 авг 08:23
Янгиликлар

Шахмат

Grand Chess Tour: Синдаров 6-турда пешқадамлардан бири Каруана билан ўйнади

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Grand Chess Tour сериясининг ҳал қилувчи босқичи — Sinquefield Cup 2026 турнирида 6-тур ортда қолди.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари иштирок этаётган турнир классик шахмат йўналишида 9 турдан иборат айланма тизимида ўтказиляпти. Жавоҳир Синдаров ҳали ғалаба қозонгани йўқ. У шу кунгача ўтказилган олтита учрашувнинг бештасида рақиблари билан дуранг ўйнаб, битта партияда мағлубият аламини тотиб кўрди. 

Жавоҳир кеча олтинчи турда пешқадамлардан бири америкалик Фабиано Каруанага қарши оқ доналарда ўйнаб, дурангга имзо чекди. Бу турдаги ягона ғалабани Аниш Гири қайд этди. Нидерландиялик гроссмейстер ватандоши Йорден ван Форестдан устун келди. Қолган партияларда дуранг натижа қайд этилди. 

Еттинчи тур олдидан турнир жадвалида америкалик Уэсли Со 4 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Фабиано Каруана, Винсент Кеймер, Рамешбабу Праггнанандҳа ва Максим Вашье-Лаграв 3,5 очко билан Топ-5`дан жой олган. Левон Аронян, Сэм Севьян ҳисобида 3 очкодан бор. Жавоҳир Синдаров 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-поғонани банд этган. Аниш Гири ҳисобида ҳам 2,5 очко бор. Бир очкога эга Йорден ван Форест сўнгги 10-ўринда бормоқда.   

Бугун 7-турда Жавоҳир Синдаров қора доналарда германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб боради. Бугунги учрашувлар ҳам бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланади. 

Тўлиқ иштирокчилар таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруана (АҚШ), Прагнанандҳаа Рамешбабу (Ҳиндистон), Уэсли Со (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Аниш Гири (Нидерландия), Винсент Кеймер (Германия), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Йорден ван Форест (Нидерландия), Сэм Севьян (АҚШ).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг