UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Хабиб Дана Уайтнинг 102 кг вазнга эга экани ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди 0 20:56Рамазон Темиров: "Дуо қилиб туринглар!" + ФОТО 0 20:24"Вазни 102 кг". Дана Уайт Хабибнинг UFC`га қайтиши эҳтимоли ҳақида 0 19:53Ҳакамликдаги инқироз ва ечим: бизга “тийиб туриш” механизми керак! 0 19:27Махачев — Йен Гэрри жанги статистикаси: зарбалар ва аниқлик фоизи, Мачадо 11 та кўпроқ зарба йўллабди 0 18:54Махачев Гэрри билан жангнинг бешинчи раунди олдидан Хабиб унга нима деганини ошкор қилди 0 18:26Бу қизиқ! Дана Уайт бугун Ислам Махачевнинг мағлубиятини кутган экан 0 18:00Судзукининг ПСЖга трансфери барбод бўлиши сабаби маълум 0 17:28Махачев навбатдаги чемпионлик ҳимояси учун рақиб ва муддатни маълум қилди 0 16:49ММА ҳамжамиятининг Ислам Махачев - Йен Гэрри жангига муносабати 0 16:22Магнус Карлсен чемпион бўлган EWC 2026 турнирида Нодирбек нечанчи ўринни эгаллади ва қанча мукофот пулини қўлга киритди? 0 15:55"Ал Ҳилол" навбатдаги ТОП трансфер бўйича келишувга эришди 0 15:21UFC 330 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Ислам рўйхатда борми? 0 14:52Ислам Махачев битта кўрсаткич бўйича Хабиб Нурмагомедовга етиб олди 0 14:15Тахмина Икромова халқа, қизларимиз эса гуруҳ машқининг финалида иштирок этади 0

18 май 10:51
Янгиликлар

Шахмат

Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026. Синдаровнинг 4-турдаги юришини Бибисара бошлаб берди

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 475 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада юқори рейтингга эга ўн нафар гроссмейстер бош соврин ҳамда катта мукофот пуллари учун баҳсга киришди. Улар орасида "Номзодлар турнири" ғолиби Жавоҳир Синдаров ҳам бор. Ҳамюртимиз 4-турда оқ доналарда пешқадам Аниш Гирига қарши баҳс олиб борди. Дуранглар қироли номини олган нилерландиялик шахматчи бу сафар ҳам тезкор муроса йўлини танлади. 

Эътиборлиси, кечаги партиядаги рамзий юришни қозоғистонлик аёл гроссмейстер, блиц бўйича жаҳон чемпиони Бибисара Ассаубаева бошлаб берди. Сўнгги ўйинлардаги бироз омадсиз иштирокка Бибисаранинг Жавоҳирга ҳамроҳ бўлаётгани сабаб бўлмаётганмикан. Ҳаёли бўлинмаётганмикан деб ўйлайсиз-да! Майли, кейинги турларда Синдаровдан ғалаба кутиб қоламиз.  

Тўртинчи турда германиялик Винсент Кеймер франциялик Максим Вашье-Лагравни мағлубиятга учратиб, турнир жадвалида 3 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Қолган иккита партияда томонлар дурангга рози бўлишди. Франциялик Алиреза Фирузджа 4-турда бетоб бўлиб қолгани боис иштирок этмади. Унинг америкалик Фабиано Каруанага қарши баҳси қолдирилди. 

Бешинчи тур олдидан Аниш Гири, Йорден ва Форест ва Рамешбабу Праггнанандҳа 2,5 очкодан жамғариб, 2-4 ўринларни банд этган. Жавоҳир Синдаров 1,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-поғонадан жой олган. Руминиялик Богдан-Даниэль Дик 1 очко билан 9-ўриндан жой олган бўлса, аутсайдер Алиреза Фирузджа ҳисобида 0,5 очко бор. 

Бугун 5-турда Жавоҳир Синдаров қора доналарда айнан Фирузджага қарши баҳс олиб бориши керак. Агар бугун ҳам Алиреза учрашувга келмаса, у ҳолда франциялик гроссмейстернинг барча ўйинлардаги очколари нолга тенглаштирилади. Яъни, уни ютган ёки дуранг ўйнаган рақибларининг очколари олиб ташланади. Бугунги учрашувлар ҳам бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади. Чемпион 100 000 долларни қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг