UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

04 апр 13:49
Янгиликлар

Шахмат

Grenke Chess Festival 2026. Икки Нодирбек ва Шамсиддинда юз фоизлик натижа

Германиянинг Карлсруэ шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 285 000 еврони ташкил қилувчи нуфузли Grenke Chess Festival 2026 турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг кучлилар жам бўлган Freestyle Open гуруҳида 3-тур учрашувлари ортда қолди. Ушбу гуруҳда қатнашаётган гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов юз фоизлик натижа билан пешқадамлар сафида бормоқда. 

Нодирбек Абдусатторов 3 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра 2, Воҳидов 8, Якуббоев эса 12-ўринни банд этган. Магнус Карлсен 9-поғонадан жой олган. Америкалик Ҳанс Ниеманн ҳозирча пешқадам. Яна бир ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова 3 имкониятдан 2 очко жамғарган. 

Бироз аввал турнирда 4-тур учрашувлари старт олди ва эътиборлиси, унда ўзбек дербиси ўтказилмоқда. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Шамсиддин Воҳидовга қарши баҳс олиб бормоқда. Нодирбек Якуббоев эса оқ доналарда ҳиндистонлик аёл гроссмейстер Ҳарика Дронавалли билан ҳисоб-китоб қиляпти. Афруза Ҳамдамова бу турда Тобиас Беккерга қарши ўйнамоқда.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг