UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

10 янв 07:44
Янгиликлар

Бошқалар

Гулистонда вилоят Паралимпия терма жамоасига номзодлар сараланди

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳоли, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, имконияти чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шароитлар яратиш мақсадида спорт тадбирлари доимий ўтказиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят Мудофаа бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Паралимпия миллий ассоциациясининг Сирдарё вилояти бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилди.

Гулистон шаҳрида жойлашган 4-ТИП спорт мажмуасида ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ногиронлиги мавжуд бўлган фуқаролар ўртасида спортнинг мини-футбол, дзюдо, шашка, пневматик қуролдан ўқ отиш турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбирга ногиронлиги мавжуд жами 150 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро жалб этилди.

Мазкур мусобақаларнинг аҳамиятли жиҳати, спорт турлари бўйича вилоят Паралимпия терма жамоаси таркибига янги номлар кашф этилди. Спорт мусобақаларининг ёпилиш маросими байрамона тарзда ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тарзда рағбатлантирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг