31 авг 18:34
Янгиликлар
Таэквондо, Паралимпия
Гулжаной Наимова мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади
Париж-2024 Ёзги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунги беллашувлари муросасиз курашлар остида давом этмоқда.
Бироз аввал пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида даянга чиққан ҳамюртимиз Гулжаной Наимова чорак финал босқичида грециялик Элени Папастаматопулоуни 12:5 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.
Гулжаной Наимова иштирокидаги ярим финал жангги бугун Тошкент вақти билан соат 21:15 да бошланади.
Ҳавола :
Манба : paralympic.uz
Фикрлар