03 май 14:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ҳасанбой Дўсматов ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритди
Бокс бўйича Осиё чемпионатида -49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўсматов турнир чорак финалидаги жангини ўтказди.
Ярим финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Жомарт Ержанга қарши рингга чиққан спортчимиз жангни фаол бошлади ва уччала раундда ҳам рақибидан яққол устун эканлигини амалда исботлади.
Олимпиада чемпиони ярим финалга йўл олиш баробарида Жаҳон чемпионати чиптасини ҳам қўлга киритди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар