03 июл 13:37
Янгиликлар
Теннис
Ҳумоюн Султонов биринчи ракеткага учтагина гейм берди
Германиянинг Марбург шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ITF таснифига кирувчи M25 тоифасидаги турнир бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. У илк босқичда нидерландиялик Жим Хендриксга ҳеч қандай имконият қолдирмаган эди — 6/0, 6/0.
Иккинчи даврада ҳам рақибини деярли сезмади. Ҳумоюн турнирнинг биринчи ракеткаси, британиялик Паул Жаббни 6/2, 6/1 ҳисобида доғда қолдирди ва 1/4 финалга йўл олди. Бугун ҳамюртимиз ярим финал чиптаси учун словениялик Филип Жефф Планинсекка қарши кортга чиқади.
Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов айни пайтда дунё рейтингида 603, Паул Жабб 331, Планинсек эса 565-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар