UZ

Сўнгги янгиликлар

10:32Генри Сехудо боксдаги дебютини машҳур блогерга қарши ўтказади + ПОСТЕР 0 10:05Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди 0 09:26Grand Chess Tour: Жавоҳир Синдаров cовриндорлар сафида 0 08:57"Барселона" Гампер кубоги учун ўйинда "Ал Аҳли" клубини мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:30Алекс Перейранинг жамоаси навбатдаги рақибни эълон қилди 0 07:57Пратес UFC билан янги шартнома имзолади, биринчи жанг – Махачевга қарши! 0 07:31Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг жанг белгилаш ҳақидаги илтимосига изоҳ берди 0 19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0

19 май 11:55
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов "Ролан Гаррос" турнирида иштирок этади + ФОТО

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи тўртта нуфузли турнирдан бири - "Ролан Гаррос" мусобақасининг саралаш баҳслари старт олади.

Биз учун аҳамиятлиси, French Open 2025 турнирида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этади. "Тўққиз йилдан сўнг яна бу ерга қайтганимдан хурсандман", деди тенничимиз ўз хурсандчилигини ижтимоий тармоқдаги кузатувчилари билан бўлишиб. 

Қуръа натижасига кўра, Султонов илк даврада испаниялик тажрибали теннисчи Альберт Рамос-Виноласга қарши кортга чиқадиган бўлди. 37 ёшли Альберт Рамос фаолиятида давомида 4 та ATP турнирида чемпион бўлган. Фаолиятидаги энг юқори рейтинг поғонаси 17-ўрин (8 май, 2017 йил) ҳисобланади. Турнирлардаги иштирокидан тахминан 11 миллион доллар ишлаб топган. "Ролан Гаррос" турниридаги энг яхши натижаси 1/4 финал (2016) бўлган.

Ҳумоюн Султонов - Альберт Рамос учрашуви бугун, бизнинг вақт билан соат 16:00да бошланади. Ҳумоюн айни пайтда ATP рейтингида 224, Рамос эса 248-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг