UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0

19 май 09:07
Янгиликлар

Теннис

Икки ҳафта давом этган Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди

Итальянча эртакнинг чиройли тугашига испаниялик теннисчи рози бўлмади.

Бир кун олдин Рим турнирининг аёллар ўртасидаги мусобақасида италиялик Жасмине Паолини бош совринни қўлга киритганди. Рим "Мастерс" турнирида ҳам мезбон теннисчи чемпионга айланиши ва бу билан бахт тўкис бўлиши мумкин эди. Лекин бунга испаниялик Карлос Алькараз рози бўлмади.

Ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Карлос Алькараз дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнерга қарши кортга чиқди. Бир юз беш дақиқа давом этган баҳсда Алькараз 7/6(5), 6/1 ҳисобида зафар қучди. Уч ойлик четлатишдан сўнг ўзининг илк мусобақасини ўтказган Янник иккинчи сетда рақибига қаршилик кўрсата олмади.  

Карлос Алькараз Янник учун ноқулай рақиб бўлиб қолмоқда. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида испаниялик олдинда бормоқда - 8:4. Алькараз 4, Синнер 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Янникда кўпроқ бўлди - 3 га 2. Брейклар бўйича устунлик эса табиийки ғолиб теннисчи томонида - 2 га 0. 

Бу Карлос Алькараснинг мавсумдаги учинчи, фаолиятидаги 19-соврин бўлди. Испаниялик жорий мавсумда Монте-Карло "Мастерс" ҳамда Роттердамдаги ATP 500 турнирларида ҳам бош совринга эга чиққанди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг