13 авг 08:26
Янгиликлар
Бокс/ММА

Икки Олимпиада чемпионларининг жанги Қора қитъада ўтказилиши мумкин
Франциялик супероғир вазн тоифасидаги боксчи Тони Йока ўзининг навбатдаги рақиби собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа бўлишини тасдиқлади.
"Унинг жамоаси Ганага спорт инфратузилмаси билан боғлиқ вазиятни кўриш учун борди. Жанг Африкада бўлиб ўтиши эҳтимоли бор", - дея Тонининг сўзларини келтиради Франциянинг дунёга машҳур L’Equipe нашри.
Маълумот учун, Тони Йока - 2016 йилги Рио Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. У профессионал рингдаги сўнгги учта жангида ғалаба қозонган. Асли келиб чиқиши нигериялик бўлган Жошуа эса 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Олимпиадада чемпион бўлган. Энтони ўзининг сўнгги жангида ҳамюрти Даниэль Дюбуага муддатидан олдин имкониятни бой бериб қўйганди.
Ҳавола :
Фикрлар