UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0 13:27Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин" 0 12:54Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 12:26ОЧЛ 2 турнирига қуръа ташланди: "Насаф" БАА, Кувайт ва Баҳрайн жамоалари билан ўйнайди 0 11:50Шаҳрам Ғиёсов ниҳоят, Шоҳжаҳон Эргашевнинг чақирувларига муносабат билдирди 0 11:19Холлоуэй Махачевнинг икки вазн чемпионлигини шубҳа остига олди 0 10:44Лас-Вегасдаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 10:16Янги мавсум "Барселона"да ким сардор бўлиши маълум 0 09:49Рамазон Темиров ўрнига Муҳаммад Мокаевга янги рақиб берилди + ПОСТЕР 0 09:18Рамазон октагонга чиқадиган UFC 333 турнири карди яна учта жанг билан тўлдирилди 0 08:51Grand Chess Tour: Синдаровда ниҳоят ғалаба, қора доналарда пешқадамлардан бири таслим этилди 0 08:24ФИФА Инфантинонинг ЖЧ ҳуқуқларини сотиш режасини танқид қилган операциялар директори Лямурни ишдан бўшатди 0 07:57Дунёнинг энг ёш UFC жангчиси оқшомнинг асосий тўқнашувида октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 07:33Юнон-рум курашчимиз Қувончбек Исмоилов жаҳон чемпиони + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

20 май 08:47
Янгиликлар

Теннис

Иккинчи ракеткамиз Мария Тимофеева "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади

Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг тўртта мусобақасидан бири - "Ролан Гаррос 2026" турнирининг саралаш баҳслари старт олди.

Қувонарлиси, Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Мария Тимофеева нуфузли мусобақадаги иштирокини нисбатан енгил ғалаба билан бошлаб олди. Саралаш баҳсларида 24-рақам остида таснифланган Мария илк босқичда Канада вакиласи Кадено Брейсни 6/1, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Таққослаш учун, Тимофеева айни пайтда WTA рейтингида 119, Брейс эса 202-ўринни эгаллаб турибди. Етмиш бир дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам 4 тадан қўшхатога йўл қўйди. Мария 2 та эйс зарбасини амалга оширди, рақибасида эса бу кўрсаткични нолни ташкил қилди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Бугун Тимофеева саралашнинг 1/2 финалида Мария Лурдес Карлега қарши кортга чиқади. Аргентиналик бу теннисчи дунёнинг 209-ракеткаси бўлиб турибди. Тимофеева - Карле учрашуви бизнинг вақт билан соат 19:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг