UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Мураббий Махачевнинг қайтиш муддатини тасдиқлади 0 17:17Дмитрий Бивол Дана Уайт билан ҳам музокара ўтказганини айтди 0 16:39Моуринью "Интер" ҳимоячисини "Реал"га ўтишга кўндирди 0 16:16Бекзод Абдураҳмонов Чимаев билан бир оқшомда жанг қилади 0 15:39Тайсон Фьюри кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 15:12Александр Усик 100 миллион доллар гонорар олдими? Боксчининг ўзи жавоб берди 0 14:40"Реал" Гвардиола кетганидан кейин "Сити" юлдузининг трансферини кўриб чиқишни режалаштирмоқда — The Sun 0 14:16Сауль Альварес Кроуфорд билан реваншни истамоқда 0 13:44Оқ уй ҳудудида UFC турнири учун қурилиш ишлари бошланди 0 13:20Александр Усик кимларни кейинги рақиб сифатида кўраётганини айтди 0 12:54Альварес "Барселона"га ўтиш учун "Атлетико" билан шартномани узайтиришни рад этди — Marca 0 12:30Ҳаваскор бокс ҳакамлигида сунъий интеллект жорий қилиниши мумкин 0 12:07Осиё чемпионати: Курашчи қизларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди 0 11:45Шаҳрам Ғиёсов The Ring рейтингини тарк этди 0 11:20Мессининг жароҳат жиддийми? "Интер Майами" футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди 0

20 апр 15:28
Янгиликлар

Теннис

Иккинчи ракеткани мағлуб этган Фомин финалга йўл олди

Теглар :  Сергей Фомин
Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида теннис бўйича М15 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сергей Фомин ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Бироз аввал мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси иштирокидаги 1/2 финал учрашуви якунига етди. Дунёнинг 642-ракеткаси бўлиб турган Фомин турнирнинг иккинчи ракеткаси, ATP рейтингида 507-поғонада бораётган россиялик Евгений Тюрневга қарши баҳс олиб борди.  

Уч сет давом этган қийин учрашувда Фомин кучли рақиби устидан иродали ғалабага эришди. Биринчи сетни 3/6 ҳисобида бой берган Сергей кейинги икки сетда 7/6(0), 6/4 ҳисобларида зафар қучиб, финалга йўл олди. 

ATP рейтингида 642-поғонадан жой олган ҳамюртимиз эртага бош соврин учун яна бир рус теннисчиси Бекхан Атлангериевга қарши кортга чиқади. ATP рейтингида 2066-ўринда бораётган Бекхан бугун турнирнинг 8-ракеткаси, ҳиндистонлик Каран Сингҳни 6/3, 6/4 ҳисобида таслим этди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг