UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0

26 фев 17:17
Янгиликлар

Футбол

Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди

ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ-2026 олдидан хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни изоҳлади.

Турнир ўйинларининг бир қисми Мексикада ўтказилади.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирча вазият барқарор ва жиддий хавотир уйғотмаяпти.

"Вазият тинч, ҳозир ҳаммаси жойида. Умуман олганда, барчаси муаммосиз ўтиши керак", – деди Инфантино.

Аввалроқ 24 февраль куни Мексика қуролли кучларининг махсус операцияси вақтида мамлакатдаги энг йирик наркокартеллардан бири раҳбари — Эль Менчо лақаби билан танилган Немесио Осегера йўқ қилинганди. Шундан кейин бир қатор шаҳарларда тартибсизликлар авж олди: жиноий ташкилот аъзолари автомобилларни ёқиб юборишди ва трассаларни тўсиб қўйишди. 

Тартибсизликлар турнир ўйинлари шаҳарлардан бири Гвадалахарани ҳам четлаб ўтмади, у ерда Испания ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам режалаштирилган.

Футбол бўйича ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача уч мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Мексика ҳудудида ўйинларни Мехико, Монтеррей ва Гвадалахара қабул қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг