UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0 13:50VIII Тошкент халқаро марафони ўтказилмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

05 сен 16:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Интервью. Ҳасанбой Дўсматов: “Ғалабамни Мессига ўхшаб нишонлайман деб ният қилгандим”

Яқинда ўз якунига етган Рио Олимпиадасида ажойиб натижа қайд этган спортчиларимиз орасида футболнинг ашаддий ихлосмандлари ҳам бор эканлигига гувоҳ бўлишди.

Айниқса, Шаҳрам Ғиёсовнинг ғалабани Роналдуга хос тарзда нишонлаши эса, ушбу футболчининг мухлисларини шод этганлиги сир эмас. Лекин ушбу Олимпиадада яна бир иқтидорли боксчимизнинг футболга бефарқ эмаслигини пайқаб қолдик. Буни кўпчилик билган бўлса, кимлардир аҳамият бермади. 49 кг вазн тоифасида Олимпия чемпионига айланган чарм қўлқоп устамиз Ҳасанбой Дўсматов финалдаги ғалабасини Месси услубида нишонлади ва бу бизни бефарқ қолдирмади. Боксчимиз билан боғланиб, ушбу нишонлаш ва умуман футбол борасида суҳбат қурдик. Қуйида суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Ҳасанбой, финалдаги ғалабангизни ўзига хос тарзда нишонладингиз, яъни Месси услубида ёки биз янглишяпмизми?
- Йўқ, тўғри топдингиз. Жанг аввалида кўпчилик яқинларимга айтгандим. Агар ғалаба қозонсам, Месси тарзида нишонлайман деб.

- Демак аргентиналик даҳонинг мухлиси экансиз-да?
- Албатта, унинг майдондаги ҳаракатлари ва камтарлиги ҳам таҳсинга лойиқ.


- “Барселона”-чи?
- Севимли футболчимнинг клуби. Шунинг учун ҳам ушбу жамоага мухлислик қиламан.

- Аргентина терма жамоаси...?
- Ҳар қандай иштирокини қолдирмасликка ҳаракат қиламан.

- Умуман футболга қай даражада мухлиссиз? Демоқчиманки, ҳар қандай футбол мусобақаларини кузатиб борасизми?
- Албатта, Ўзбекистон чемпионатини ҳам кузатиб бораман. Вилоятим шарафини ҳимоя қиладиган “Андижон” жамоасига ишқибозлик қиламан. Афсуски, ўйинлари қовушмаяпти. Шундай бўлса-да, мухлислик қилишда давом этаверамиз. Жаҳон футболини гапирмасам ҳам бўлади. Кучли бешлик, Чемпионлар лигаси, жаҳон ва Европа чемпионатлари, “Копа Америка”нинг бу галгиси ҳам ажойиб таассурот қолдирди.

- Бокс терма жамоасидан Исроил Мадримов ва Шаҳобиддин Зоиров билан бевосита майдонда футбол ўйнаганмиз. Уларнинг, ҳаракатлари қойил қолдирганди. Балки сиз ҳам майдонда боксдаги каби техникангиз юқоридир?
- Мабодо, футболда ҳам “Вела Баркер”(Олимпиадада энг тезкор ва техникаси юқори боксчига топшириладиган кубок. Риода айнан ушбу мукофотни Ҳасанбой Дўстматов қўлга киритди) йўқми? (кулади) Албатта ҳазил. Юқорида санаб ўтган жамоадошларим қатори ҳаракатлана оламан. Андижонда кунимиз футбол билан ўтади, десам янглишмаган бўламан. Ҳар доим бирга ўйнаб юрадиган алоҳида жамоамиз ҳам бор.

- Умуман, бокс терма жамоа аъзолари футбол ўйнаб турасизларми?
- Албатта ўқув машғулот йиғинларида ҳар пайшанба футбол куни.

- Демак, терма жамоа сафида тортишувлар кўп бўлади. Шаҳрам Ғиёсов Роналду мухлиси, сиз эса Месси, айтинг-чи? Жамоада қай бир футболчининг мухлиси кўп?
- Адашмасам ҳар иккисиники ҳам етарли. Лекин Мессиники бироз кўпроқ чамамда.


- Мана яқинда Роналду Европада мавсумнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Месси мухлиси сифатида буни қандай қабул қилдингиз?
- Одатий ҳар икки футболчининг ҳам ўз даражаси бор. Лекин бундай совринлар Мессида етарлича топилиши барчага маълум-ку.

- Энди ўзбек футболига эътибор қаратсак. Футболчиларимиздан қай бирининг ўйини мақул тушади?
- Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов, Одил Аҳмедов, Виталий Денисовларнинг маҳорати юқори.

- Бирор бир футболчимиз билан дўстона муносабатларга эгамисиз?
- Ислом ака Тўхтахўжаев билан бевосита интернет тармоқлари орқали ёзишиб, салом-алик қилиб турамиз.

- Футболни бевосита майдонда томоша қилиш мароқлими ёки аксинча?
- Аслида, уйда ёнбошлаб олиб, бемалол такрорий лавҳаларни ҳам таҳлил қилиб томоша қилишга нима етсин! Стадионда бир лаҳза чалғисангиз, ГОЛни кўрмай қолишингиз мумкин. Лекин ҳақиқий мухлис эканмиз, бевосита майдондан қўллаб-қувватлаб турамиз. Айниқса, терма жамоаларимиз тўп сурса, бу ҳам ватанпарварликнинг ўзига хос кўриниши.


- Футбол шарҳловчиларимиз борасида қандай фикрдасиз?
- Мирзаҳаким Тўхтамирзаевга қойил қоламан.

- Футбол нашрлари ва сайтларини мунтазам ўқиб борасизми?
- Мунтазам десам лоф бўлиб кетар, имкон қадар, футбол газеталарни, сайтларини кузатиб бораман.

- Миллий терма жамоамизнинг саралаш учрашувларини кузатиб бораяпсизми? Мана иккинчи босқич бошланди. Имкониятларимизга қандай баҳо берасиз?
- Насиб қилса, Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этади. Мана Риода иштирок этган спортчилар ҳеч кимдан кам эмаслигимизни исботлай олдик. Бу омиллар футболчиларимизга ҳам илҳом бағишлайди, деб ўйлайман.


Аҳмадбек Эшматов суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 сен 22:32:07
Adilbek
GOLDEN BOY qoil...
   
05 сен 19:33:40
KimTan
- Миллий терма жамоамизнинг саралаш учрашувларини кузатиб бораяпсизми? Мана иккинчи босқич бошланди.( UCHINCHI BOSQICH BOSHLANDI) Имкониятларимизга қандай баҳо берасиз?
   
05 сен 19:32:37
KimTan
notogri ketibdi 3-bosqich boshlandi.....
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг