UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

21 янв 08:18
Янгиликлар

Бошқалар

Ишчи гуруҳ Навоий вилоятининг спорт инфратузилмасини ўрганмоқда

Теглар :  Навоий
Ишчи гуруҳ Навоий вилоятининг спорт инфратузилмасини ўрганмоқда.
Хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамаси топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги “Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари ижро ҳолатини ўрганиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилиб, жойлардаги вазиятни ўрганмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти Бош мутахассиси, Ишчи гуруҳ раҳбари З.Таджибаев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари А.Каримов, МОҚ раиси ўринбосари Ш.Ташматовлардан иборат гуруҳ ҳозирда Навоий вилоятининг бир қатор ҳудудларини ўрганиб чиқишмоқда.

Навоий мамлакатимизда ҳудуди жиҳатдан энг катта, иқтисодий салоҳияти юқори, бироқ аҳоли сони жиҳатдан пастки ўринларда турувчи ҳудуд ҳисобланади. Мутасаддилар ўрганишлар давомида бу каби жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтишмоқда. Боиси спорт билан шуғулланувчи ёшлар баъзи ҳудудларда уйларидан машғулот залигача бир неча километр масофаларни босиб ўтиши керак. Вилоят ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддилари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ўша ҳудудлар учун энг қулай нуқталарда янги, замонавий спорт иншоотларини қуриш, мавжудларини таъмирлаш каби масалаларни кўриб чиқишмоқда.

Айни пайтда ишчи гуруҳ аъзолари Навоий шаҳридан ташқари вилоятнинг Қизилтепа, Томди туманларида ҳам бўлишиб, ушбу ҳудудларда спорт билан шуғулланувчилар учун яратилган шароитлар, мавжуд спорт объектлари ҳақида ўрганишлар олиб боришмоқда. Режага кўра, сафар давомида вилоятнинг чекка ҳудудларига бориш, у ерлардаги вазият билан ҳам яқиндан танишиш кўзда тутилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг