UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Баҳодир Жалоловни жангга чорлашди 0 18:54Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 18:06Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги асосий мақсадини айтди 0 17:27Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикаси билан ўйнайди 0 16:49"Энди камарнинг янги эгаси бўлади". Гэрри — Махачев билан жанг ҳақида 0 16:18"Махачев Гэррига нокаут билан ютқазади" - Конор Макгрегор 0 15:40"Ислам Гэрри билан тик туриб жанг қилса ҳам хавотир олмайман" - Махачевнинг мураббийи 0 15:18“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна иккита шов-шувли харидни амалга оширмоқчи 0 14:48Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ҳақида: "Агар у шундай қилганида, барча даврларнинг энг буюк жангчиси бўларди" 0 14:23"Унинг нима деяётганини тушунмадим". Махачев UFC 330 олдидан Гарри ҳақида ҳазил қилди 0 13:54Таэквондочиларимиз катта таркибда WТ Президенти кубогида қатнашишади 0 13:28Рейндерснинг "Ал Қодисия"даги маоши маълум 0 12:59Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди 0 12:31UFC 330 турнирининг тўлиқ карди: Ислам Махачев – Йен Мачадо Гэрри 0 12:03Махачев Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида гапирди 0

22 окт 08:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев: "Волкановски билан тарих ёпилди"

Кеча оқшом ММА оламининг нигоҳи БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрига қаратилди.

Муҳташам "Этихад Арена"да узоқ кутилган UFC 294 турнири бўлиб ўтди. Оқшомнинг марказий жангида енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев ярим енгил вазн чемпиони Александр Волкановскига қарши октагонга кўтарилди. Жангнинг биринчи раундидаёқ Ислам рақибини оёқда йўллаган хайкик зарбаси билан мағлубиятга учратди. 

"Мен бўйи паст рақибларимнинг бош қисмига оёқда яхши зарба йўллайман. Буни бугун ҳам исботладим. Волкановски билан жангга асосий режамиз айнан шундай эди ва бу иш берди. Бир нечта лоу-кик зарбаларини йўллаб, Волкановскини хато қилишга мажбур этдим. Рақибимнинг оёқ, тана ва кейин бош қисмига зарба бериш устида бир неча ой ишладик. Бу вазифани юз фоизга уддаладим. 

"Рақибимни биринчи раунддаёқ мағлубиятга учратганимдан хурсандман. Нега? Агар бу ишни чемпионлик раундларида амалга оширганимда, одамлар Алексни жангни қисқа муддатда қабул қилди, беш раундлик жангга тайёргарлиги яхши бўлмади деган гапларни ёғдиришарди. Энди Волкановски билан тарих ёпилди. 

"Айрим одамлар менинг зарба техникамга паст баҳо беришади. Бундан буён улар мени ҳурмат қила бошлашади. Мен фақат курашчи ва грепплер эмаслигимни исботладим. Айни пайтда дунёнинг энг яхши ММАчисиман", - деди Махачев кечаги жангдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг