UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0

23 июн 08:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачевга UFC'да Оливейрадан бошқа рақиб қолмадими?

Чарльз Оливейранинг Бенил Дариуш устидан қозонган ғалабаси нафақат уни “ҳаётга қайтарди”, балки унинг ёруғлик бўлинмасини чуқур инқирозга олиб келиб қўйди.

Энди промоушен раҳбарияти Ислам Махачевга муносиб рақиб топа олмаяпти, чунки у ҳар қандай потенциал рақибдан бир бош устун. 

Бу UFC учун одатий ҳолат эмас, аммо ҳозир енгил вазнда Исламга муносиб қаршилик кўрсата оладиган жангчи номини айтиш бироз мушкул. Ҳамма Дариушдан умид қилаётган эди, бироқ у имкониятни бой берди. Махачевнинг ўзидан сўралганда, у ҳозир ўзи учун яхшироқ рақиб сифатида Дастин Порьени эътироф этди.  

Албатта, Ислам америкалик спортчининг катта номига ишора қилди, боиси Дастин ҳақиқатан ҳам UFC’даги ОАВда энг машҳур жангчилардан бири. Хўш, Порье унга етарлича қаршилик кўрсата оладими? 

Бу борада катта шубҳалар бор. Дастин у қадар жанг қила олмайди, доғистонлик спортчи катта эҳтимол билан уни партерда “синдириб” ташлайди. Жастин Гэтжи – оддий курашчи, Хабиб ҳамда Оливейра уни осонлик билан таслим этган. Чендлер ва Физиевда ҳам бир хил камчиликлар бор, Арман Царукян эса ҳали тайёр эмас. Ҳа, Оливейра асосий номзод бўлиб турибди, лекин Ислам ҳозирги ҳолатда ундан анчагина устун.


Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг