UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

06 фев 07:09
Янгиликлар

Теннис

Истомин Софиядаги иштирокидан 5 285 € ишлаб олди

Болгария пойтахти София шаҳрида теннис бўйича нуфузли ATP турнири давом этмоқда.

Sofia Open турнирининг мукофот жамғармаси 586 140 еврони ташкил қилади. Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ҳам иштирок этди. ATP рейтингида 106-ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз кеча ўтказилган илк давра учрашувида 53-поғонадан жой олган италиялик Маттео Берреттинига 4:6, 6:7(7) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

София турнирида чемпион бўлган теннисчи 90 390 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосини қўлга киритади. Денис кечаги иштироки учун 5 285 евро мукофот пулига эга бўлди. Лекин биринчи даврадаги мағлубият учун рейтинг очкоси берилмайди. Истоминни хафа қилган Маттео энди иккинчи босқичда турнирнинг биринчи ракеткаси россиялик Карен Хачановга қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг