UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Баҳодир Жалоловни жангга чорлашди 0 18:54Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 18:06Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги асосий мақсадини айтди 0 17:27Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикаси билан ўйнайди 0 16:49"Энди камарнинг янги эгаси бўлади". Гэрри — Махачев билан жанг ҳақида 0 16:18"Махачев Гэррига нокаут билан ютқазади" - Конор Макгрегор 0 15:40"Ислам Гэрри билан тик туриб жанг қилса ҳам хавотир олмайман" - Махачевнинг мураббийи 0 15:18“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна иккита шов-шувли харидни амалга оширмоқчи 0 14:48Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ҳақида: "Агар у шундай қилганида, барча даврларнинг энг буюк жангчиси бўларди" 0 14:23"Унинг нима деяётганини тушунмадим". Махачев UFC 330 олдидан Гарри ҳақида ҳазил қилди 0 13:54Таэквондочиларимиз катта таркибда WТ Президенти кубогида қатнашишади 0 13:28Рейндерснинг "Ал Қодисия"даги маоши маълум 0 12:59Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди 0 12:31UFC 330 турнирининг тўлиқ карди: Ислам Махачев – Йен Мачадо Гэрри 0 12:03Махачев Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида гапирди 0

01 апр 08:42
Янгиликлар

Футбол

Италия ЖЧ-2026`да иштирок этмайди, Туркия, Швеция ва яна икки терма жамоа йўлланмани қўлга киритди

Европа қитъасида Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ҳал қилувчи плей-офф босқичининг финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Боснияликлар ўз уйларида Италияга қарши баҳс олиб боришди ва пенальтилар сериясида омадлироқ чиқиб, мундиал йўлланмасига эга чиқишди. Италия ўйиннинг катта қисмини бир футболчи кам ўтказди. "Скуадро Адзурро" қаторасига учинчи бор мундиалдан четда қолиб кетадиган бўлди. 

Босния ва Герцеговина – Италия 1:1 (пенальтилар серияси 4:1)

Голлар: Кин, 15 (0:1),Табакович, 79 (1:1).

Босния ва Герцеговина: Василь, Дедич, Мухаремович, Колашинац, Катич, Шуньич, Башич, Байрактаревич, Мемич, Жеко, Демирович.

Италия: Доннарумма, Манчини, Бастони, Калафьори, Политано, Барелла, Локателли, Тонали, Димарко, Кин, Ретеги.


Драматик тарзда кечган баҳсда шведлар Польшани мағлуб этишди. Дьёкерешнинг 88-дақиқада урган голи Швецияга ғалаба ва ЖЧ-2026 йўлланмасини тақдим этди.

Швеция – Польша 3:2

Голлар: Эланга, 20 (1:0), Залевски, 33 (1:1), Лагербильке, 44 (2:1), Свидерски, 55 (2:2), Дьёкереш, 88 (3:2).

Швеция: Нордфельдт, Гудмундссон, Линделёф, Старфельт, Лагербильке, Свенссон, Нюгрен, Карлстрём, Аяри, Эланга, Дьёкереш.

Польша: Грабара, Беднарек, Висневски, Кивёр, Кэш, Залевски, Зелиньски, Шиманьски, Каминьский, Свидерски, Левандовски.


Қардошларимиз ҳам Жаҳон чемпионатига боришади. Туркия сафарда Косовони Актюркогулининг ягона голи эвазига енгди.

Косово – Туркия 0:1

Гол: Актюркоглу, 53 (0:1).

Косово: Мурич, Деллова, Реджбечай, Муслия, Аслани, Хайризи, Войвода, Мурики, Галлапени, Хожа, Хайдари.

Туркия: Чакир, Челик, Кёкчю, Актюркоглу, Гюлер, Чалханоглу, Йилдиз, Бардакжи, Кабак, Юксек, Кадиоглу.


Чехия ва Дания терма жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳам ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда чехларга омад кулиб боқди.

Чехия – Дания 2:2 (пенальтилар серияси – 3:1)

Голлар: Шульц, 3 (1:0), Андерсен, 72 (1:1), Крейчи, 100 (2:1), Хёг, 111 (2:2).

Чехия: Коварж, Халоупек, Гранач, Крейчи, Цоуфал, Зелены, Шульц, Соучек, Дарида, Шик, Провод.

Дания: Хермансен, Бах, Нельссон, Мехле, Андерсен, Юльманн, Хёйбьерг, Фрохольдт, Дамсгор, Исаксен, Хойлунд.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг