UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0

21 май 11:13
Янгиликлар

Теннис

Жароҳат панд берди — Тимофеева "Ролан Гаррос"даги юришини аламли тарзда тўхтатди

Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг тўртта мусобақасидан бири - "Ролан Гаррос 2026" турнирининг саралаш баҳслари давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Мария Тимофеева нуфузли мусобақадаги иштирокини нисбатан енгил ғалаба билан бошлаб олганди. Саралаш баҳсларида 24-рақам остида таснифланган Мария илк босқичда Канада вакиласи Кадено Брейсни 6/1, 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Афсуски, жуда яхши бошланган саралашнинг 1/2 финал учрашувидаги оёғидан олган жароҳат Мария учун қимматга тушди. Тимофеева аргентиналик Мария Лурдес Карлега қарши баҳснинг биринчи сетини 6/2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи сетда Лурдес қаршиликка дуч келмаган ҳолда ғалаба қозонди - 6/0. Ҳал қилувчи учинчи сетда вакиламизнинг оёқ томирлари тортишиб қолди. Буни видеода ҳам кўришингиз мумкин. Мария баҳсни якунлаб қўйишга ўзида куч топа олди, лекин ғалаба рақиба томонда бўлди. 

Таққослаш учун, Тимофеева айни пайтда WTA рейтингида 119, Карле эса 209-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг