UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

25 фев 07:43
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров яна бир бор Магнус Карлсенни мағлуб этди

Ҳар ҳафтанинг сешанба оқшомида сhess.com плафтормасида дунёнинг кучли гроссмейстерлари иштирокида Titled Tuesday онлайн блиц турнири ўтказилади.

Мусобақада фақат расмий шахмат унвонига (GM, IM, FM ва бошқалар) шахматчилар иштирок этади. Турнир формати швейцарча тизимда 11 раунддан иборат бўлиб, ҳар бир партия 5 дақиқа вақт назорати билан ўйналади. 

Кечаги турнирда ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижани Жавоҳир Синдаров қайд этди. Гроссмейстеримиз 5-тургача юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилди. Аммо кейин вақти тушиб кетганлиги учун икки мағлубиятни қабул қилиб олди. 

Шунга қарамай, сўнгги турларни ўз фойдасига ҳал қилиб, 11 имкониятдан 9 очко тўплади. Охирги турда ҳатто қора доналарда ўйнаганига қарамай, жаҳон тождори Магнус Карлсенни ҳам мағлуб этишни уддалади. Жавоҳир фақат қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринни эгаллади. Совринли учинчи ўринни банд этган Денис Лазовик ҳам Синдаров сингари 9 очко жамғарди. Турнир чемпионлиги 9,5 очко тўплаган франциялик Максим Вашье-Лагравга насиб этди. Шунча очкога эга польшалик Ян-Криштоф Дуда эса иккинчи поғонадан жой олди. 

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдаров икки ҳафта аввал ушбу турнирда 9,5 очко жамғариб, чемпионликни қўлга киритганди. Ўшанда у Ян Непомнянший, Владислав Артемьев, Максим Вашье-Лаграв сингари таниқли рақибларини таслим этганди. Жавоҳир январь ойида ҳам Titled Tuesday турнирида тенгсиз бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг