UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

02 май 21:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

ЖЧ. Иккинчи кун ҳам муваффақиятли якунланди, кейинги босқичдаги боксчиларимиз сони ўнтага етди!

Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи куни якунланди.

Бугунги кун доирасида уч нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди.

Кундузги дастурда:

1. - 63 кгда 1/32 финал жанги: Мануэль Фебус (Пуерто-Рико) - Руслан Абдуллаев, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).
2. - 86 кгда 1/16 финал жанги: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Адилбек Эркин Уулу (Қирғизистон), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан). 

Кечги дастурда:

1. - 80 кгда 1/32 финал жанги: Жасурбек Йўлдошев - Юнес Немочи (Жазоир), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

Шу тариқа, ҳар уччала боксчимиз ҳам ғалаба қозониб, кейнги босқичга йўл олди. Ҳозирча ғалабали одимлаётган боксчиларимиз сони тўрттага етди.

Маълумот учун, Ойбек Жўраев, Абдумалик Халаков, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Аълохон Абдуллаев, Лазизбек Муллажонов ва Баҳодир Жалоловлар ўз иштирокини 1/16 финал босқичидан бошлайди.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

21:24. Жасурбек Йўлдошев жангда ҳакамларнинг якдил қарори (5:0) билан ғалаба қозониб, нимчорак финалга йўл олган тўртинчи ўзбекистонлик боксчига айланди.

21:19. Иккинчи раундд ҳам Йўлдошев яққол устунликка эришганини кўрсатмоқда ҳакамлар ҳисоби, аммо, лекин, бироқ...

21:15. Илк раунд бироз ҳавотирли кўриниш олди, назаримда. Ҳар икки боксчи ҳам тенг даражада кураш олиб борди. Ҳисоб эса фикримга қўшилмади: 5:0, Жасур фойдасига.

21:13. Жасурнинг "жасур" ҳаракатлари остида жанг бошланди.

20:55. Қарийб тўрт соатлик танаффусдан сўнг яна рингга қайтамиз. Жасурбек Йўлдошевнинг жазоирлик Юнес Немочига қарши жанги бошланишига яна 15 дақиқадан кўпроқ вақт қолмоқда.

17:00. Кундузги дастур якунига етди. Бир соатлик танаффусдан сўнг кечки дастур старт олади. Ҳамюртимиз Жасурбек Йўлдошевнинг жанги эса кечанинг сўнгида — 21:00 да бошланиши кутилмоқда.

16:15. Ажойиб! Учинчи боксчимиз ҳам кейинги босқичда!

16:10. Иккинчи раунд ҳам тугади. Шоҳжаҳон бу раундда фаолликни оширди. Ҳисобдаги устунлик ҳам сақланиб қолди.

16:06. Биринчи раунд якунланди. Шоҳжаҳон ўзига ўхшамади бу раундда. Қўлни тушуриб жанг қилиш, бироз панд бераётгандек унга. Аммо ҳисобда ҳамюртимиз олдинда.

16:03. Шоҳжаҳон Абдуллаев иштирокидаги жанг старт олди. Ҳамюртимизга омад тилаймиз!

15:35. Демак, биз яна қайтдик. Яна битта жангдан сўнг, аниқроғи 20 дақиқадан сўнг (тахминан) Шоҳжаҳон Абдуллаев иштирокидаги жанг старт олади.

14:30. Энди яна бир соат кутамиз, ўзбекистонлик боксчилар жангини. 15:40 атрофида телевизорингиз пултини UzReport'га олишни унутманг, чунки Шоҳжаҳон Абдуллаев рингга чиқади!

14:20. Гувоҳи бўлганингиздек, Руслан Абдуллаев "ўзини қийнаб ўтирмасдан", 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан нимчорак финалга йўл олди.

14:15. Иккинчи раунд ҳам ўз поёнига етди. Руслан бу раундда ҳам устунлигини сақлаб қола олди - 5:0!

14:11. Биринчи раунд якунланди. Ҳамюртимиз яққол устунликка эришган ушбу раундда ҳакамлар бир овоздан Русланни кучли санашди (5:0).

14:06. Ва ниҳоят рингга Руслааан Абдуллаев чиқиб келмоқда! Аренадаги кам сонли мухлислар эса уни қўллаб-қувватлашдан тўхтамаяпти.

13:24. Бокс мундиалининг иккинчи кунги жанглари старт олиб улгурди. Яна иккита жангдан сўнг ҳамюртимиз Руслан Абдуллаев нимчорак финал йўлида пуэрто-риколик Мануэль Фебусга қарши рингга кўтарилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
03 май 00:58:08
Boks
Jasurni endi boshqa musobaqalarga obormasayam boladi ozimizda birinchi bosqichni ozida sal kam yeb otiripti
   
03 май 00:02:01
Jamil Umar
AQSH Angliya Evropa mamlakatlari ishtirok etmagandan keyin bu Chempionatni Jahon Chempionatni demasak ham boʻlardi
   
02 май 21:22:00
Бурхон Сабиров
2-раундда ютқиздику Жасур Йўлдошев. Жазоирлик ютган эди тоза. Судьялар биз тараф шекилли)))
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг