19 май 15:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жек Пол UFC ва PFLга таклиф билан чиқди
Видеоблогер Жек Пол Фрэнсис Нганнунинг PFL билан шартнома имзолаганига ўз муносабатини билдирди.
"Келинг, PFL ва UFCни бирлаштириб, ҳамкор сифатида ESPNда йирик турнир ўтказамиз: Фрэнсис Нганну Жон Жонсга қарши. Аманда Нуньес Кайла Харрисон билан, Леон Эдвардс Седрик Думбе, Нейт Диас эса Полга қарши. Албатта уни боксда нокаутга учратганимдан сўнг. Фрэнсис, Кайла, Седрик, розимисизлар?", - деб ёзди Пол ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ҳавола :
Манба : MMA News
Фикрлар