UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01"Tashkent Select" молиявий қийинчиликлар туфайли Қозоғистон кубогини ўтказиб юбориши мумкин 0 18:35Мадримовнинг вазнидаги чемпион бошқа вазнга ўтиш ниятида 0 18:10Оғир атлетикачиларимиз Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев каби спортчилар билан юлдузли таркибда Туркияга йўл олди 0 17:39Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди 0 17:17Тони Фергюсон проф боксдаги дебют жангини Манчестер шаҳрида блогерга қарши ўтказади 0 16:55Ҳумоюн Султонов Пособлонко Челленжерини нимчорак финал босқичидаёқ якунлади 0 16:28Ҳамюртимиз UAE Warriors 61 турнирида жанг қилади (ПОСТЕР) 0 16:05МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди 0 15:38Дастин Порье Холлоуэйга қарши жанг олдидан ажойиб жисмоний формада эканини кўрсатди 0 15:15Лос-Анжелес-2028 Олимпиадаси 12 июль санасида бошланади — ХОҚ 0 14:39Жон Жонс Оқ уйда бўладиган турнирда қатнашмоқчи эканлигини тасдиқлади 0 14:17МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди 0 13:54Порье Махачев - Топурия эҳтимолий жанги ҳақида фикр билдирди 0 13:28Терма жамоамиз "Корея Опен" мусобақасини 7 та медаль билан якунлади 0 13:05Дюбуа Усикка қарши жанг олдидан: "Ўзимни енгилмасдек ҳис қиляпман" 0

04 янв 13:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол барча UFC жангчиларини допингга текширмоқчи

Бокс оламида тобора танилиб бораётган блогер Жейк Пол UFC президентининг айбловларига жавоб қайтарди.

Аввалроқ, Дана Уайт Полни стероидлар қабул қилишда айблаганди.

"Дана, мен сен берган шартнинг барча қисмини қабул қиламан. Масвидаль билан ММАда жанг қилишимни айтдим. Сенга қачон қулай бўлса, ўшанда мени стероидларга текширишинг мумкин. Жангимдан икки ҳафта ўтиб мен чўчқадай семирдим, қара. Мен ҳеч қандай стероидлар қабул қилмайман. Сенда бошқа баҳона йўқ. Чемпионларингни икки марта нокаут қилдим. Агар сен мени текширсанг, мен ҳам сенинг жангчиларингни стероидларга текшираман. Бундай бўлишини хоҳламассан?", - деди Жейк Пол.


Бундан ташқари, Жейк Пол ташкилот раҳбарини жангчиларга кам пул тўлашда ҳам айблади.

"Сен менинг ҳеч бир гапларимга умуман жавоб қайтармадинг. Дана Уайт - мен ҳаётимда кўрган энг ёмон капиталистлардан бири. Сен ўз жангчиларингга бошланишига 12 минг доллар тўлайсан. Фаррошлар ҳам шунча пул топади. Жангчиларинг энг камида 50 минг доллар олишлари керак. 

"Хорхе Масвидални PPV қироли деб атадинг. Сен шунчаки унинг охирги постидаги лайклар сонига қара. 5-10 минг дона. Ҳатто, менинг онамда ҳам бу рақам кўпроқ. Инсонлар алдашади, аёллар алдашади, Дана Уайт алдайди. Аммо, рақамлар алдамайди. Сен менинг менежеримни ҳақорат қилдинг. У сенга компанияни 4 млрд долларга сотишга ёрдам берганди. Сен пасткашсан, Дана. Ҳақиқий бахт нималиги сенга бегона. Сен пул ҳаётимни яхшироқ қилади деб ўйлайдиган бахтсиз миллиардерсан. Сенга ачинаман", - деди Жейк Пол

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
05 янв 00:55:56
Mironsho_Jabborov
Bloger blogerligini qiladi, Jakeni Conorni ustidan kulishini ham yoqtiraman chunki u bu ishni qotirib qoyadi. Dana ham shunday, u o'z ishini biladi qanday biznes qilishni biladi u jangchilarga koproq pul berishi mumkin lekin bunday qilmaydi 12.000 rostan ham sal kam. 50mas xuysnim 30bersa yaxshi ish boladi. Lekin Danani biznesmen deb qoyishipti.
   
05 янв 00:21:45
Boks
Gap yò zór gapirib qôyibti
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг