05 ноя 13:15
Янгиликлар
Бокс/ММА

Жейк Пол: "У мен билан реванш ўтказишни орзу қиляпти"
Жейк Пол Нейт Диазнинг ММА ва боксдаги гонорари ҳақида гапирди.
Расман эълон қилинган ҳужжатларга кўра, Диаз Макгрегорга қарши илк жангида 2,8, иккинчисида эса 4,3 млн доллар ишлаб олган. Бир қатор UFC жангчиларининг гонорарлари промоушеннинг антимонополия даъволаридан кейин очиқланди.
"Диаз биргина бокс жангида Конор билан иккала жангидан кўра кўпроқ пул топади. Диаз мен билан реванш жангини ўтказишни орзу қилмоқда. Бу эса ажабланарли эмас", - деб ёзади Пол ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Диаз ва Пол ўртасидаги бокс жанги 6 август куни ўтказилган ва унда Жейк ҳакамларнинг якдил қарори эвазига ғалаба қозонган эди.
Ҳавола :
Манба : twitter.com/jakepaul
Фикрлар