UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0

27 сен 08:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейк Пол ва Жервонта Дэвис 2 млн долларга гаров боғлади

Машҳур блогер ва боксчи Жейк Пол енгил вазнда жаҳон чемпиони Жервонта Дэвисга қарши кўргазмали жангига қизиқиш уйғотиш мақсадида рақиби билан яна бир бор гаров ўйнади.

Ўн раундлик кўргазмали жанг 14 ноябрь куни АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида бўлиб ўтади. Куни кеча боксчилар иккинчи қўшма матбуот анжуманини ўтказдилар ва унда жаҳон чемпионлиги учун тўртта жангдан иборат андеркард шоу эълон қилинди. Шунингдек, Дэвис кўз уриштириш пайтида Полни туртиб юборди, аммо кўплаб шунга ўхшаш ҳолатлардан фарқли ўлароқ, ҳис-туйғулар назоратдан чиқмади.

Гаров воқеаси журналистларнинг саволларига жавоб бериш пайтида содир бўлди. Стример Эдин Росс Дэвис билан баҳслашиб, Полнинг ғалабасига пул тикканини ва Жервонта бунга жавобан Россга пулни кўтаришни таклиф қилганини айтди.

Росс бундай пули йўқлигини айтди ва Жейк Полдан ёрдам сўради, у жавоб берди ва охир-оқибат Дэвис ва Пол қўл сиқишиб, икки миллион долларлик гаров ўйнашди.

Қизиғи шундаки, кейинчалик Дэвис ижтимоий тармоқларда Пол бу пулларни ҳеч қачон ололмаслигини маълум қилди: "У ҳеч қачон бу 2 миллионни олмайди... нима бўлишидан қатъи назар".

Жейк Пол бунгача ҳам рақиблари билан гаров ўйнаган. У ўтган йили Майк Тайсонга қарши жанги олдидан Кэти Тэйлор ва Аманда Серрано ўртасидаги учинчи жанг натижаси бўйича у билан бир миллион долларга баҳслашганди. Ўшанда Пол ғалаба учун ўзи манфаатларини ҳимоя қиладиган Серранони, Тайсон эса Тэйлорга пул тикканди. Якунда Тэйлор ғалаба қозонди, аммо Пол бу пулни Тайсонга тўлаганми ёки йўқ, буниси номаълум.

Шунингдек, Дэвис мураббийи Келвин Форд кутилмаганда матбуотда жангда қўлланадиган қўлқопларнинг ўлчамлари (оғирлиги) масаласини кўтарди. Ўтган матбуот анжуманида боксчилар 12 унцияли қўлқоп кийиши маълум қилинганди. Енгил вазн тоифасидаги Дэвис 8 унция, биринчи оғир вазн тоифасидаги Жейк Пол эса 10 унцияда ишлайди.

"Тўхтанг, йигитлар, ўн икки дюймли қўлқопни сиз хоҳлаган эдингиз-ку, - деди Пол. - Мен эмас. Мен 8 унцияли, 4 унцияли, 2 унцияли бўла оламан. Қўлимдан келади".

Охир-оқибат, рингда улар 10 унцияли қўлқоплардан фойдаланишга рози бўлишди, аммо бу эҳтимол, ўз жангининг натижасига тикилган пуллар каби, Флорида спорт комиссияси билан келишилиши керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг