09 апр 08:59
Янгиликлар
Теннис
Жо-Вилфрид Цонга ғалаба билан бошлади
Франциялик теннисчи Жо-Вилфрид Цонга Марокашнинг Марракеш шаҳрида давом этаётган турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади.
Дунёнинг 116-ракеткаси бўлиб турган фаранг теннисчиси илк даврада рейтингнинг 506-поғонасидан жой олган германиялик Седрик-Марсель Штебедан 6/1, 7/6(3) ҳисобида устун келди. Учрашув 1 соату 20 дақиқа давом этди.
Энди 33 ёшли Жо-Вилфрид Grand Prix Hassan II турнирининг иккинчи босқичида британиялик Кайл Эдмундга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар