UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

03 ноя 14:33
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Канелонинг рақиби кичик қизининг ўлимини кўрган. У қизига чемпионлик камарини ваъда қилади ва уни унинг қабрига олиб боради

Теглар :  Калеб Плант
Сауль "Канело" Альвареснинг рақиби кичик қизининг ўлимини кўрган. У қизига чемпионлик камарини ваъда қилади ва камарни унинг қабрига олиб боради.

"Ота фарзандига берган ваъдасини доим бажариши лозим"!

Супер ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Калеб Плант 7 ноябрь куни фаолиятидаги энг муҳим жангини ўтказади. У сайёрамизнинг энг кучли боксчиси Сауль Альваресга қарши рингга кўтарилади.

Аммо бир ярим ёшида жуда кам учрайдиган касалликдан вафот этган Холибнинг қизи Алия бўлмаганида, унинг фаолиятидаги бундай катта кураш содир бўлмаслиги мумкин эди. Ўша нохуш воқеадан бир ой ўтгач, Плантнинг онаси полициячи томонидан отиб ташланди. Боксчи ҳақиқий "дўзах"дан ўтди, аммо чуқур психологик туйнукдан чиқиб кета олди.

Калебнинг қизи туғилганида чемпион ҳали профессионал фаолиятини бошламаган ва анча камбағал бўлган.

Ҳозирга келиб - Калеб ўзига анча тўқ ва мағлубият нималигини билмай келаётган жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бироқ у жуда камбағал оилада катта бўлган. Плантларнинг оиласида ҳаттоки ўзларининг уйлари ҳам бўлмаган. Онаси эса гиёҳванд бўлган.

Плантнинг отаси Ричи эса фарзандидаги қобилятни кўра олган. Унинг ўзи ўғлига боксдан сабоқ бера бошлаган. Бўлажак чемпион 12 ёшидагина ҳақиқий бокс залига бориб машғулот ўтказади. Плант ҳаваскор боксда ҳам ўзини кўрсата олган ва 19 ёшида АҚШнинг энг нуфузли турнирида ғалабани қўлга киритган. У 20 ёшда Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этиши керак эди, аммо Олимпиада арафасида ота бўлади. Гўдак туғилиши билан шифокорлар жуда ёмон хабар айтишади, чақалоқ циклогидролаза етишмовчилиги билан туғилган, яъни бу касалликнинг давоси йўқ эди. Шундан сўнг чемпионнинг ҳаётида қора кунлар бошланади.


"Уйғонардим, залга борардим ва тез қайтиб, у билан бирга бўлардим. Ҳар куним шу тарзда ўтарди", - дея эслайди Плант.


Қизининг касаллиги туфайли Плантнинг аёли ишидан бўшайди ва бор эътиборини фарзандига қаратади. Шу сабабли ҳам Плант тезроқ профессионал боксга ўтиши лозим эди, чунки ҳаваскор боксдан топадиган пули орқали оиласини ва қизига керакли бўлган дориларни харид қилишга қурби етмас эди. У жанг чиққан вақтида фақат қизини ўйларди ва унга рақибининг номи қизиқ ҳам эмас эди. У ҳар бир ғалабасидан сўнг камераларга табассум қиларди, лекин ичида доим йиғларди.

Плант қизининг вафотидан беш ҳафта ўтиб жанг қилади. Чемпионликни қўлга киритганидан сўнг камарни қабрга олиб боради.

Калеб 2015 йилда навбатдаги жангга тайёргарлик кўриш учун кетиши лозим эди, бироқ шифокорлар навбатдаги дахшатли хабарни айтишади.

"Менинг навбатдаги жангим бўлиши лозим эди, Алия эса жонлантириш бўлимида ётар эди. Кетишимдан аввал шифокор мени олдимга келди ва Мистер Плант сизга кетишни маслаҳат бермаймиз, сабаби қизингиз яқин орада ўлади... Жангни қолдирганингиз маъқул! Мен ўшанда қизимга чемпион бўлишни ваъда берганман, у вақтда қизим ҳали тирик эди. Бироқ 29 январь куни соат 10:55да қизим вафот этди..."


Бир ойдан сўн эса Плантга навбатдаги кулфат ёғилади. Унинг онасини полиция ходими отиб қўяди. Онаси шифохонада вафот этади. У 51 ёшда эди. Плант шунга қарамай, бир ҳафтадан сўнг рингга кўтарилади ва Даниел Генрини биринчи раундда нокаут қилади.

2019 йил 13 январь. Чемпионлик жангида Плант андердог эди, бироқ очколар ҳисобига кўра Хосе Ускатегини мағлуб этди в IBF камарига эга чиқди. Чемпион бўлганидан сўнг Плант камарни қизининг қабрига олиб келди.

"Ота фарзандига берган ваъдасини доим бажариши лозим"!, - дея ёзиб қўйди Плант сурат тагига.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг