11 сен 13:26
Янгиликлар
Паралимпия
Конголик икки спортчи Париждаги Паралимпия ўйинларидан сўнг йўқолиб қолди
Конго паралимпиячиларининг икки нафари мусобақалар тугагач изсиз йўқолган.
Енгил атлетикачилар Мира Нганги ва Грейс Муамбакларнинг қаерда эканлиги ҳозиргача номаълум. Улар 5 сентябрдан буён алоқага чиқишмаган.
Француз прокуратураси спортчиларнинг бедарак йўқолиши бўйича иш очган. Улар Конгога қайтиб боришни истамагани учун қочиб кетганлиги тахмин қилиняпти.
Ҳавола :
Манба : La Parisen
Фикрлар