17 май 14:27
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор ва бошқалар. UFC 329 турнирининг асосий кард жанглари маълум қилинди
UFC 329 турнирининг асосий кард жангчилари маълум қилинди.
Турнир T-Mobile Arena аренасида бўлиб ўтади.
Кечанинг марказий жангида ирландиялик Конор Макгрегор америкалик Макс Холлоуэйга қарши яримўрта вазнда жанг қилади. Бу уларнинг иккинчи ўзаро тўқнашуви бўлади. Илк жанг 2013 йилда ўтган ва унда Макгрегор ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган.
Шунингдек, асосий кардда қуйидаги жанглар ўтказилиши эълон қилинди:
— Бенуа Сен-Дени — Пэдди Пимблетт
— Кори Сэндхаген — Марио Баутиста
— Брэндон Ройвал — Лонир Кавана
Шунингдек, UFC’да Гейбл Стивесон дебют қилади. У Элиша Эллисонга қарши жанг ўтказади.
UFC 329 турнири 11 июлдан 12 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : UFC
Фикрлар