UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

25 мар 17:20
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Кутилмаганда фаолиятини якунлаган биринчи ракетка - Эшли Барти ҳақида. У 25 ёшда ва теннисдан амалдаги "Катта Дубулға" чемпиони сифатида кетди

Сайёрамизнинг биринчи ракеткаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Барти иккинчи бор теннис билан хайрлашди

Эшли Барти 1996 йил 24 апрелда Австралиянинг Квинсленд штати Ипсуич шаҳрида таваллуд топган. Теннисдаги профессионал фаолиятини 2010 йилда бошлаган. 2012 йилнинг январида у WTA Туридаги дебют ўйинини ўтказган.

Бир неча кун олдин Барти теннисдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу мутлақо кутилмаган ҳолатда рўй берди ва биз баъзи рақамларга эътиборингизни қаратамиз.

У жаҳоннинг биринчи ракеткаси сифатида фаолиятини якунламоқда. Бартидан аввал дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлиб якунлаган биргина теннисчи бор  - Жюстин Энен (2008 йил).

25 ёшда бўлган бельгиялик ўшанда шундай деганди: "Мен бу қарорни 2007 йил охиридан бери ўйлаб юрган эдим. Мен дунёнинг биринчи ракеткаси бўлиб теннисдан кетяпман ва бу мен учун муҳим – чунки чўққида кетган маъқул. Мен бундан ҳеч қачон афсусланмайман".

Бартининг сўзларига кўра, у ҳам афсусланмайди ва у ҳам ўтган йили кетиш ҳақида ўйлай бошлаган.

У мағлубиятсиз одимлаётган эди (кетма-кет 11 ғалабали серия) ва унинг сўнгги ўйини 2022 йилги Australian Open финалидаги учрашув бўлди.

Барти иккинчи марта теннисни тарк этмоқда. У карьерасини 2014 йилда, атиги 18 ёшида тугатганди. Унинг бунчалик эрта фаолиятини якунлашига сабаб психологик ҳолати бўлган. У жуда истеъдодли қиз бўлсада, шунчаки оддий ёш қиздек яшашни хоҳларди.

Натижада, у бир ярим йил крикет ўйнади, теннисдан дарс берди (соатига 16,5 доллар). Якунда эса у теннисга қайтди. Барти аста-секин яхши натижаларни қайд эта бошлади ва сайёрамизнинг биринчи ракеткаси даражасигача кўтарилди. 

Эшли кетиш сабабини қуйидагича изоҳлади: “Фаолиятимнинг иккинчи даврида менинг дунёқарашим ўзгарди - бахт энди натижаларга боғлиқ эмаслигини биламан. Мен учун муваффақият қўлимдан келганини қилганимни тушунишдир.

Мен ўзимдан максимал натижа талаб қилиш учун қанча меҳнат қилиш кераклигини биламан. Ва мен жамоамга энди бу ишларни қила олмаслигимни кўп бор айтдим. Менда жисмоний ғайрат, истак ва энг юқори даражада курашиш учун зарур бўлган бошқа нарсалар йўқ. Менда энди ҳеч қандай мақсад йўқлигини биламан. Мен учун бу - муваффақият. Бу гўзал ўйинга ўзимдаги ҳамма нарсани бердим ва бундан жуда хурсандман. Мен учун мана шу муваффақият”.

Барти сўзсиз дунёнинг энг яхши теннисчиси бўлди

2019 йилдан бери у иштирок этган турнирларнинг учдан биридан кўпроғида ғалаба қозонган – 33 тадан 12 тасида.

У жами 15 та чемпионлик унвонига эга, жумладан, учта "Катта Дубулға" турнирларида чемпионликни қўлга киритган: "Ролан Гаррос-2019", Уимблдон-2021 ва Australian Open-2022. Эшли "Катта Дубулға" турнирлари орасида фақат US Open'ни ютолмаган. Унинг фаолиятидаги сўнгги мағлубият ўтган йили Нью-Йоркда бўлганди.

(Уимблдон-2021. Фаолиятидаги иккинчи "Катта Дубулға" чемпионлигидан сўнг) 


("Ролан Гаррос-2019"даги чемпионликдан сўнг ташкил этилган фотосессия)


(Эшли Барти Australian Open-2022 фотосессиясида)

Австралиялик теннисчи кетма-кет 112 ҳафта давомида WTA рейтингида 1-ўринни эгаллаб турди. Бу кўрсаткич бўйича у тарихдаги бешинчи теннисчига айланди. Аммо охир-оқибат, у бу серияни 114 ҳафтага етказади ва тўртинчи поғонадаги Крис Эвертни (113) ортда қолдиради. Сабаби Барти яна 2 ҳафта давомида рейтингни бошқариб туради. Майамида бўлиб ўтаётган "Мастерс" турниридан сўнг рейтинг янгиланади ва Барти WTA рейтингидан олиб ташланади.

Айни вақтда у рейтингда иккинчи поғонада бораётган Ига Свёнтекдан 2000 очко олдинда. Ўтган йили у бор-йўғи 13 та (бештасида ғалаба қозонган), бу йил эса иккита турнирда (иккаласи ҳам ғалаба қозонган) иштирок этганига қарамай, "тахт"ни ҳеч кимга бериб қўймади. 

Ҳаммаси бўлиб, Барти 121 ҳафта давомида рейтингни бошқарган теннисчига айланди (бу кўрсаткич бўйича еттинчи ўринда) ва кетма-кет уч мавсумда бу мақомни ўзида сақлаб турди. Тарихда фақат тўрт нафар теннисчи бу ишни уддалай олган.

2020 йил бошида унинг биринчи поғонадаги ўрнини йўқотиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Чунки пандемия туфайли у деярли бутун мавсумни ўтказиб юборди (сентябрь ойида "Ролан Гаррос"да ўз унвонини ҳимоя қилиш ўрнига гольф турнирида ғолиб чиқди). Лекин рейтинг музлатилиши ортидан у ўз ўрнида қолди ва 2021 йилда ўзининг етакчилигига шубҳа йўқлигини тезда исботлади.

Барти фаолиятини якунлаганини эълон қилар экан, шундай деди: "Биламан, мен буни олдин ҳам қилганман, лекин бу сафар бутунлай бошқача туйғуни ҳис қилдим. Теннис менга берган ҳамма нарса учун жуда миннатдорман. У менинг барча орзуларимни амалга оширди. Энди янги орзулар рўёби сари юришда давом этаман".


sports.ru сайти асосида Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг