25 июн 07:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Леннокс Льюис Кличко билан жанг ҳақида: "Мен яна ниманидир исботлашим шарт эмасди"
Собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Леннокс Льюис Виталий Кличко устидан қозонган ғалабасини эслади.
"Кличко - Льюис жангига 18 йил бўлди. Менда жуда узоқ фаолият бўлганди. Сизлар бу жангларни мусобақа деб атайсиз. Мен учун эса бу рингдаги санъат эди. Кличко билан жанг менинг охирги жангим бўлганди. Мен яна ниманидир исботлашим ҳам шарт эмасди.
Ўзимнинг энг ёмон кунимда, қисқа муддатли таклифдан сўнг, ўзимнинг энг катта ёшимда, ёш даъвогар билан шу тарзда жанг қилдим. Биринчи рақамли даъвогарнинг юзига 60 дан ортиқ чок туширдим. Қайтараман, мен боксда яна ниманидир исботлашим шарт эмасди. Мен билан жанг қилган ҳар қандай боксчини хурмат қиламан", - деб ёзади Леннокс Льюис.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар