12 июн 12:58
Янгиликлар
Теннис
Libema Open. Дунёнинг 5-ракеткаси бош совринни кўзлаяпти
Нидерландиянинг Хертогенбос шаҳрида теннис бўйича WTA турнири давом этмоқда.
Сайёрамизнинг бешинчи ракеткаси Жессика Пегула Libema Open турнирининг илк даврасида рақибасига тўртта гейм берди, холос. Америкалик теннис маликаси WTA рейтингида 98-поғонада бораётган беларуслик Александра Сосновични ортиқча қийинчиликсиз таслим этди - 6/2, 6/2.
Теннисчиларнниг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб 3:0 кўринишига келди. Бир дақиқаси кам бир соат давом этган баҳсда Пегула эйс зарбасини амалга ошира олмади. Соснович эса бир бор эйс ижро этди. Брейклар бўйича устунлик 5 га 1 кўринишида Жессика фойдасига бўлди. Энди у сербиялик Александра Круничга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар