25 мар 08:26
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломанченко япониялик боксчига қарши жанг қилишни режалаштирмоқда
Енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломанченко (14-2, 10 КО) ва япониялик Масайоши Накатани (19-1, 13 КО) жанг қилиши мумкин.
ESPN маълумотларига кўра, бунинг учун ҳаракатлар аллақачон бошланган.Қайд этилишича, бу ёзда бўлиб ўтиши мумкин, аниқ санаси маълум эмас.
Олдинроқ Ломенченконинг промоутери Боб Арум бундай жангни ташкил қилиш имконияти ҳақида гапирган эди.
Накатани WBC, IBF ва WBО нинг энг яхши 15 талик рейтингдан жой олган. Сўнгги жангда у Феликс Вердехони нокаутга учратди. 2019 йилда эса Теофимо Лопесга ютқазганди.
Василий Ломенченко ҳам охирги жангида Теофимо Лопесдан мағлубиятга учраб, мутлақ жаҳон чемпионлиги унвонидан маҳрум бўлди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар