UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0

24 июл 12:00
Янгиликлар

Енгил атлетика

Лондонда Пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати якунланди, спортчиларимизда 7 та медаль

Теглар :  Паралимпия
«Лондон-2017 Пара-атлетика» жахон чемпионатида Ўзбекистон делегацияси жами 7та медални қўлга киритди.

Мусобақа давомида спортчиларимиз 1та жахон ва 1та Осиё рекордларини янгиладилар.

10 кун давом этган “Лондон-2017” жахон чемпионатида 7 нафар ҳамюртимиз иштирок этди ва 7та медални қўлга киритди.
23 июль куни бўлиб ўтган баҳсларда аёллар ўртасида ядро отиш спорт туридан София Бурханова 14.76м  ҳамда эркаклар ўртасида ядро улоқтириш мусобақаларида Хусниддин Норбеков 14.87м натижа билан кумуш медалларни қўлга киритиб Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна 2 медаларни ёзиб қўйдилар.

Эслатиб ўтамиз, 10 кун давом этаган Лондон-2017 жахон чемпионатида найза отиш спорт тури бўйича Александр Свечников олтин, узунликга сакраш баҳсларида Дониёр Солиев олтин, диск отиш спорт турида Хусниддин Норбеков олтин, найза отиш спорт турида Нозима Каюмова кумуш, ядро улоқтириш ва диск отиш мусобақаларида София Бурхонова 2та кумуш, ядро улоқтириш баҳсларида Норбеков Хусниддин кумуш медалларини қўлга киритган.

Лондон-2017 жахон чемпионатида 1050та спортчилар 213та медалли ўринлар учун куч синашдилар.

Ўзбекистон делегацияси 26 июл куни Тошкент вақти билан соат 08.25да Лондон-Тошкент йўналиши бўйича учиб келадилар.


Паралимпия матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 июл 09:38:30
КОНЪСУЛ
Умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринни эгаллаганимизни ёзмабсилару
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг