UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

28 дек 08:22
Янгиликлар

Регби

Лос-Анжелес-2028: Олимпиада йўлида регбичи қизларимизнинг имконияти йигитларимизга қараганда юқори баҳоланди

Спорт вазирлиги ва МОҚ мутасаддилари федерация ҳамда ассоциацияларнинг янги Олимпия цикли учун режалари билан танишишда давом этади.

Кеча Ўзбекистон регби федерациясининг бу борадаги режалари кўриб чиқилди.

Расмийлар ўрганиш ишлари давомида жамоавий спорт турларига алоҳида аҳамият қаратишмоқда. Бугун ҳам терма жамоаларнинг моддий техник базасини яхшилаш, хорижлик мутахассисларни жалб этиш, селекция ишларига аҳамият қаратиш орқали натижадорликни ошириш муҳим йўналиш сифатида белгилаб олинди. 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, мамлакат регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев Тошкент вилояти ёки пойтахтимиз ҳудудида терма жамоа йиғинлари учун муқим базани белгилаб олиш таклифини илгари сурди.

Суҳбатда федерация мутасаддилари регби-7 бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш имкониятларини юқори баҳолашди. Тақдимотда бунинг учун тузиб чиқилган режа ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, терма жамоанинг халқаро мусобақалардаги иштирокини таъминлаш, фармакология йўналишига эътибор қаратиш муҳим жиҳатлардан саналади.

Йиғилиш давомида федерация мутасаддиларининг мавзу юзасидан фикрлари ўрганилиб, Ўзбекистон делегациясини бўлажак Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш бўйича ишлаб чиқиладиган Президент қарори лойиҳаси учун таклифлар белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг