18 июл 09:07
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мавлуд Тифиев 21 июль куни Рэмбо билан жанг қилади + ПОСТЕР
21 июль куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Lumpinee Boxing Stadium'да ONE Lumpinee 26 турнири бўлиб ўтади.
Аҳамиятлиси, мазкур мусобақада ярим енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик Мавлуд Тифиев ҳам навбатдаги муай-тай жангини ўтказади. Ҳамюртимизга ўша куни таиландлик Рэмбо Мор Раттанабандит рақиблик қилади.
32 ёшли Раттанабандит ONE FC лигасида битта жанг ўтказган. Австралиялик Тайсон Харрисонга қарши кечган баҳсда у нокаутга учраб, мағлуб бўлган эди.
Мавлуд Тифиев учун бу баҳс ONE FC лигасидаги тўртинчиси бўлади. У бундан аввалги учта жангининг биттасида ғалаба қозонган, қолган иккитасида эса мағлубият аламини тотиб кўрганди.
ONE Lumpinee 26 оқшоми 21 июль куни Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар