17 мар 09:52
Янгиликлар
Майкл Чендлер Ислам Махачевнинг маслаҳатига жавоб қайтарди
Ислам ўз интервьюсида Чендлерга Конор Макгрегорни кутиб, қимматли вақтини ўтказмасликни ва тезроқ октагонга қайтишини маслаҳат берганди.
"Кераксиз маслаҳат учун раҳмат. Ислам – мен шундоқ ҳам кечалари яхши ухлаяпман. Менда аниқ режа бор, сен эса ўша режанинг бир бўлагисан, чемпион!", - дея кескин фикр билдирган собиқ Bellator чемпиони.
Аввалроқ Ислам Махачев MMAJunkie каналига берган интервьюсида шундай деганди:
"Чендлер унчалик ҳам яхши кўринмаяпти. Боиси, у бир неча йилдан бери Конорга қарши жангни кутиб яшамоқда. Ҳар куни кечқурун уйқуга кетишдан оддин шу жангни ўйлаб, умид қилади. Эркак, сен энди ёш эмассан – ким билан бўлса ҳам жанг қилиб, пул ишлашинг керак. Конор билан жанг қилишга ҳали улгурасан. Нима бўлиши мумкин? Сен охирги жангингда ютқазиб бўлдинг. Яна бир мартта мағлуб бўларсан, лекин пул ишлаганинг қолади. Кейин Конор билан жанг қиласан. Балки келма-кет ютқазганингни кўрган Макгрегор "мен бу йигитни уриб қўяман" қабилида иш тутиб, сен билан жангга розилик берар".
Фикрлар