15 дек 11:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мэнни Пакьяо 2021 йилда иккита жанг ўтказади
Яримўрта вазн тоифасида амалдаги WBA йўналиши чемпиони Мэнни Пакьяо янги 2021 йил учун режалари билан ўртоқлашди.
Филиппинлик бокс афсонасининг сўзларига қараганда, у янги йилда иккита жангда рингга кўтарилади.
"Март ойида мени сенатор лавозимидаги муҳим иш кутиб турибди. Шу сабабдан ҳам мартгача жанг аниқ ўтказмайман. Ўйлашимча, май ҳамда куз ойларида иккита жангда иштирок этаман", — деди Пакьяо.
Маълумот учун, 41 ёшли Пакьяо 8 вазн тоифасида чемпионлик камарларини қўлга киритган бокс тарихидаги ягона чарм қўлқоп устаси ҳисобланади. Унинг ҳисобида профессионал рингда ўтказилган 71 та жанг бор. Пэкмен ушбу жангларнинг 62 тасида ғалаба қозонган.
Ҳавола :
Фикрлар