UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0

03 мар 09:37
Янгиликлар

Теннис

Merida Open Akron финал учрашуви "сухой" ҳисобда якунланди

Мексиканинг Мерида шаҳрида ўтказилган теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи турнир якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг 10-ракеткаси бўлиб турган Эмма Наварро ҳеч қандай қаршиликсиз ғалаба қозонди. Америкалик теннис маликаси WTA рейтингида 133-поғонада бораётган колумбиялик рақибаси Эмилиана Арангога битта ҳам гейм бермади - 6/0, 6/0.

Теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашувида ҳам Наварро ғалаба қозонди. Бор йўғи 55 дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам эйс зарбасини ижро эта олмади. Брейклар бўйича мутлақ устунлик ғолиб теннисчи томонида бўлди - 6 га 0. 

Шу тариқа, Наварро фаолиятидаги иккинчи WTA турнири чемпионлигини қўлга киритди. У Merida Open Akron мусобақасидаги муваффақиятли иштирокидан 500 рейтинг очкоси ҳамда 164,000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини қўлга киритди. Аранго эса 325 очко ва 101,000 доллар ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг