UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0 12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0 11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0 11:11Расман. Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингига киритилди! 0 10:52Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди 0 10:31Велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар юзасидан расмий баёнот берди 0 10:10Богдан Гусков UFC чемпионлик камари учун жанг қилиш ниятида 0 09:49Mutua Madrid Open. Рақибасига битта гейм берган Свёнтек 1/4 финалда 0 09:28Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади 0 09:07IJF рейтинги янгиланди. Келдиёрова, Бобонов, Тўрабоев ўз ўрнида 0 08:46Фрэнсис Нганнунинг бир ярим ёшли фарзанди вафот этди 0

31 мар 14:39
Янгиликлар

Теннис

Miami Open. 30 ёшли Даниэль Коллинз бош соврин соҳибаси!

Икки ҳафта давомида АҚШнинг Майами шаҳрида ўтказилган теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 53-ўринни эгаллаб турган америкалик Даниэль Коллинз дунёнинг тўртинчи ракеткаси, ўтган йилги турнир вице-чемпиони, қозоғистонлик Елена Рибакинага қарши кортга чиқди. Икки соату икки дақиқа давом этган баҳсда Коллинз номдор рақибасини мағлуб этишни уддалади - 7/5, 6/3.

Америкалик теннисчи ўзаро учрашувларда иккинчи бор Рибакинани таслим этди - 2:3. Лекин умумий устунлик ҳамон Елена томонида. Коллинз 4, Рибакина 5 та эйс зарбасини ижро этди. Қўшхатолар бўйича мутлақ устунлик Даниэль томонида - 3 га 0. Брейклардан фойдаланиш бўйича ҳам айнан у етакчи бўлди - 3 га 1. 

Эътиборлиси, Коллинз фаолиятида илк бор WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир чемпиони бўлди. Miami Open турниридаги муваффақиятли иштирок унга 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини келтирди. Эртага эълон қилинадиган ҳафталик янги WTA рейтингида у дунёнинг 22-ракеткасига айланади. Январь ойида 30 ёшли Даниэль ўзининг катта теннисдаги сўнгги мавсумини ўтказишини айтганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг