01 авг 07:41
Янгиликлар
Спорт курашлари, Токио-2020
Мўминжон Абдуллаев муддатдан аввал чорак финалга йўл олди
Бугун, 1 август куни Олимпиаданинг тўққизинчи кун баҳслари ўтказилмоқда.
Ҳозиргина 130 кг вазнли юнон-рум курашчимиз Мўминжон Абдуллаев илк учрашувини Артур Виттинга қарши баҳс олиб борди ва рақибини илк раунднинг ўзида 8:0 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди. Ҳамюртимизнинг ғалабаси учун 31 сония кифоя қилди
Энди у чорак финалда Чили вакили Ясмани Фернандесга қарши курашади. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан 8:25 дан сўнг бошланади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар