UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

09 апр 13:48
Янгиликлар

Спорт курашлари

Мўминжон Абдуллаев Токио Олимпиадасига боради!

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича Токио Олимпиадасига Осиё лицензион турнир бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, бироз аввал юнон-рум курашчимиз Мўминжон Абдуллаев ярим финал учрашувида хитойлик Линг Же Менга қарши гиламга чиқди ва рақибини 9-0 ҳисобида доғда қолдирди. Ушбу ғалаба Абдуллаевга Токио Олимпиадаси йўлланмасини тақдим этди. 

Маълумот учун, 130 кг вазндаги юнон-рум курашчимиз илк беллашувда ҳиндистонлик Навин Навиндан 9-0, кейин қирғизистонлик Роман Кимдан 4-0, учинчи баҳсида япониялик Арата Сонодадан 9-0 ҳисобида устун келган эди. 

Афсуски, 67 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Арам Варданян 1/2 финалда кореялик икки карра жаҳон чемпиони Хансу Рюга ютқазиб қўйди. Рю ўз-ўзидан Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. 

Яна бир курашчимиз, 97 кг вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этган Жаҳонгир Турдиев 1/4 финалда эронлик Муҳаммадҳади Саравига имкониятни бой берди. Энди 67 ва 97 кг вазн тоифаларидаги курашчиларимиз келаси ой Болгарияда ўтказиладиган сўнгги - жаҳон лицензион турнирида охирги имкониятдан фойдаланадилар.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
09 апр 16:11:13
Mansur Baltaev
Inomjon Boltayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Vardamyan bilan jahongir Turdiyev chiqolmabti endi nima bo'ladi bilsangizlar aytib yuboringlar hech bolmaganda
Болгариядаги турнирда яна бир бор имкониятини синаб куришади
   
09 апр 14:01:58
Inomjon Boltayev
Vardamyan bilan jahongir Turdiyev chiqolmabti endi nima bo'ladi bilsangizlar aytib yuboringlar hech bolmaganda
   
09 апр 13:53:38
Inomjon Boltayev
Vardanyanni ham chiqaringlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг