UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

29 ноя 09:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мовсар Евлоев Лерон Мерфига "вызов" ташлади

Ярим енгил вазн тоифаси UFC рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Мовсар Евлоев танлов ўзига тушишини кутиб ўтирмасдан, рейтингдаги ўрнини мустаҳкамлаш учун фаол ҳаракат қилишга қарор қилди.

Бунинг учун Евлоев ҳозирда рейтингнинг тўртинчи поғонасида бораётган мағлубиятсиз Леон Мерфига қарши жанг қилмоқчи. У промоушен раҳбарлари чемпион Александр Волкановски учун навбатдаги рақиб сифатида ўзини танлашмаганидан хафа бўлмоқда.

"Лерон Мерфи, мен сенга биринчи рақамли даъвогар билан жанг қилиш имконини бераман. Одамларингга мен билан чемпионлик жанги бўлиб ўтадиган турнирда октагонга чиқишга тайёр эканингни айт", - деб ёзди Евлоев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бу хабар Мерфининг UFC Александр Волкановскини бир йилдан камроқ вақт олдин мағлуб этган Диего Лопес билан реванш жангини белгилаганини эшитиб, ҳафсаласи пир бўлганига муносабат бўлди.

"Энг ёқимсиз нарса - энг буюк ярим енгил вазнли жангчилардан бири билан жанг ўтказиш имкониятини қўлдан бой бериш. Энди ким кучлироқ экани муҳим эмас, фақат машҳурлик муҳим", - дейди Мерфи Волкановски - Лопес 2 жанги ҳақидаги хабарга изоҳ бериб.

Маълумот учун, 34 ёшли Лерон Мерфи профессионал ММАда 18 та жанг ўтказиб, 17  ғалаба ва 1 дурангга эришган. Ўша ягона дуранг натижасини 2019 йилда россиялик Зубайра Тухуговга қарши жангда қайд этган. Шу йилнинг август ойида бўлиб ўтган сўнгги жангида у Аарон Пикони биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.

31 ёшли Мовсар Евлоев эса фаолиятидаги 19 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. У сўнгги жангини 2024 йилнинг декабрида Алжамейн Стерлингга қарши ўтказиб, америкалик рақибини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг