30 янв 08:32
Янгиликлар
Муроджон Аҳмадалиев ва Даниель Роман тарозидан ўтди, эртага жанг (+ФОТО)
Бугун ҳар икки боксчи мазкур муҳим жанг олдидан тарозидан ўтишди. Унга кўра, ҳамюртимиз 121,4 фунт (55,1 кг) тош босди. Икки вазн чемпиони Даниель Роман эса 121,6 фунт (55,1 кг) натижа кўрсатди.
Маълумот учун, Аҳмадалиев шу кунгача проф боксда 7 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (6 та нокаут). Даниель Роман эса айни пайтда иккинчи енгил вазн тоифасининг WBA ва IBF йўналишлари чемпиони ҳисобланади. Шу кунгача 30 та жанг ўтказган ва уларнинг 27 тасида ғалаба қозонган (10 та нокаут). 2 маротаба мағлуб бўлган. 1 та жангда эса дурангга эришган.
Агар ҳамюртимиз мазкур жангда ғалаба қозонса жаҳон бокси тарихидаги рекордни такрорлайди.
Биз Olamsport.com сайти номидан боксчимизга ушбу тарихни янгилашда муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Фикрлар