UZ

Сўнгги янгиликлар

20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0 19:02Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:45Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ҳам тўртта медалга эга чиқдик! 0 17:11Ўзбекистон футзал МТЖ ФИФА рейтингида пастлади 0 15:47Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов Душанбеда жанг қилади 0 14:31Жавоҳир Синдаров FIDE Excellence Awards 2026 ғолиби бўлди 0 11:56Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири ғолибига айланди 0 10:40Президент Шавкат Мирзиёев шахматчиларни Олимпиададаги ғалаба билан табриклаб, Синдаровга чемпионлик баҳсида омад ёр бўлишини тилади 0 20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0

31 дек 18:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мухлислар вафот этган Жошуанинг мураббийи шарафига масжид қурилиши учун 180 000 доллардан ортиқ маблағ тўплашди

SPOT Project ташкилоти бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг мураббийи Кевин Айоделе шарафига масжид қурилиши учун бир кунда 180 минг доллардан ортиқ маблағ тўплади.

Бу ҳақда ТМЗ хабар бермоқда.

Айоделе куни кеча Нигерияда содир бўлган ҳалокатли ЙТҲда вафот этганди. Автоҳалокатда Айоделедан ташқари Энтонининг яна бир мураббийи Сина Гами ҳам ҳалок бўлди.

"Латц нафақат фитнес ва соғлом турмуш тарзига содиқлиги, балки хайрия ишларига чуқур эътиқод қўйгани ва охиратни доимо ёдда тутгани учун ҳам жамоада кенг ҳурматга сазовор эди. Унинг мунтазам ташрифлари етимлар ва SPOT лойиҳаси болаларига чуқур таъсир кўрсатди. У ҳар доим илиқ табассумда болалар билан самимий алоқа ўрнатди, уларни спорт билан шуғулланиш, рағбатлантириш ва ғамхўрлик қилиш орқали қўллаб-қувватлади", - дейилади маблағ йиғиш сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мудҳиш ҳодиса Лагос - Ибадан трассасида содир бўлган, ўшанда Жошуа ўтирган Lexus машинаси йўлда турган юк машинасига бориб урилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг